Aндрей Микляев: Бугун ҳам бунга яқин эдик
"Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Aндрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Ростдан ҳам, қизиқарли ўйин бўлди. Жуда кўп вазият яратилди, жанговар ўтди. Йигитларга борини бериб, ҳаракат қилгани учун раҳмат айтаман. Ғалабага бир қадам қолганди. Тўғри, иккинчи бўлимда ўйин асосан бизнинг дарвозамиз ёнида кечди.
- Бугун сўнгги дақиқаларда очко йўқотилди. Умуман олганда Бекободга қандай мақсад билан келгандингиз?
- Биз доим ғалаба қозонишни истаймиз. Бугун ҳам бунга яқин эдик. Турнир жадвалидаги ўрнига қарамасдан "Металлург"га қарши яхши ўйнаб, ғалабага эриша олишимиз мумкинлигини кўрсата олдик. 2 очко йўқотилгани бироз аламли бўлди, бироқ 1 очко ҳам ёмон натижа эмас.
- "Локомотив" кетма-кет тўртинчи ўйиндирки, "Металлург"ни мағлуб эта олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Чунки "Металлург" ҳам кучли жамоа. Буни сўнгги пайтлардаги жамоанинг ўйини ва турнир жадвалидаги ўрни орқали билишимиз мумкин. Таркибдаги футболчилар узоқ вақтдан буён бирга ўйнамоқда. Биз эса ёшларга таянишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳали барчаси олдинда.
Фикрлар