Андрей Микляев: Гуруҳ биз кутгандек бўлди, дея оламан
Ads

 

Бугун, 13 декабрь куни Осиё чемпионлар лигаси-2017 гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва "Локомотив"нинг рақиблари маълум бўлди. Қуръа борасида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

"Гуруҳ биз кутгандек бўлди дея оламан. Қуръа натижаларидан кўнглим тўлди. Ўтган мавсум биз учун омадли келди. Осиё чемпионлар лигасида яхши ўйин кўрсатдик. Мавсум сўнггида Ўзбекистон Кубоги ва чемпионликни қўлга киритдик. Кейинги мавсумда ҳам яхши натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, “Ал Аҳли” бошқалардан кучли кўринмоқда. Бошқа клубларнинг ҳозирги ҳолати қандайлигини гуруҳ босқичи бошлангунга қадар ўрганиб чиқамиз. Биз рақиблардан қўрқмаймиз. Улар биздан қўрқсин", - деди "темирйўлчилар" устози. 

Минбар

Барча блоглар