Андрей Микляев: Муҳим ғалабани қўлга киритдик

Жуда қийин ўйин бўлди. Савия жиҳатидан бир-бирига анча яқин жамоалар майдонда ўзаро баҳс олиб борди. Мусобақа жадвалини инобатга олганда бизга 3 очко қўлга киритиш жуда ҳам зарур эди. 3 бора рақиб дарвозасини ишғол эта олдик. Лекин зарур бўлмаган вазиятда 1 та гол ўтказиб юбордик. Асосийси – ғалаба қозондик. Натижадан мамнунман. Келаси ўйинларга тайёрланишга, хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз, - деб Микляевнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!