Андрей Микляев: Омад биз томонда бўлди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Локомотив” жамоалари баҳсидан сўнг, “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги ўйин ҳақида кўп гапириш қийин. Бугунги учрашув осон бўлгани йўқ. Қўқонликлар сўнгги йилларда ўз майдонида яхши ўйин намойиш этиб келмоқда. Бугун уч очко ишлаганимиздан хурсандман. Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Омадимиз келиб гол урдик ва жуда яхши ҳимояландик. Умуман олганда, тенг ўйинда омад биз томонимизда бўлди.
Темур Кападзе яхши мураббий эканлигини биламиз. У футболчилар билан яхши тил топишади. Футболчилар ҳам унга кўпроқ унга ишонишади. Унинг жамоага келиши жуда фойдали бўлди. Кападзенинг келиши билан биз аҳил жамоага айландик.
Кубок орқали Чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланмага эга бўлишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизни бир қатор етакчи ўйинчилар тарк этганига қарамай, ёшлар ва иқтидорли ўйинлар билан кубокда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.
Фикрлар