Андрей Микляев: Қутибоевни ҳеч кимга бермаймиз

Бугун Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Бухоро" - "Локомотив" ўйини бўлиб ўтди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда ҳисоб очилмади. Ўйиндан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев учрашув борасидаги фикрларини билдириб  ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўйин худди кубок ўйинларига хос тарзда ўтди, дея оламан. Биз рақибдан кўра кўпроқ тўп билан муомала қилдик. Лекин гол уриш бобида омадимиз келмади. 

Таркибда йўқотишлар кўп эканидан кўпчиликнинг хабари бор. Саламат Қутибоев ҳам секин-аста жароҳатдан қутилди. У илгари “Бухоро” таркибида ўйнаган. Уни биз деярли жамоасиз қолган пайтида, яъни “Бухоро”дан кетганидан сўнг таркибга қўшиб олгандик. У эндиликда бизнинг футболчи, биз ҳали ундан кўп нарса кутяпмиз. Шу боисдан Саламатни ҳеч қайси клубга бериб юбориш ниятида эмасмиз", - деди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!