Андрия Калудерович: "Биз энг зўр жамоамиз"
“Насаф” клуби ОФК Кубоги финалига чиқиш учун “Ли Ман”га қарши бўлиб ўтган оғир ўйинда ғалабани ўз фойдасига ҳал қила олгани қувонарли бўлди.
Албатта, қаршиликлар ирода намойиш этишди ва қўшимча дақиқаларда Андрия Калудерович ўта муҳим голни уриб, катта саҳнага чиқди. “Насаф” матбуот хизмати учрашувдан кейин ушбу ҳужумчининг баҳс тўғрисидаги фикрларини ҳавола этди.
- Жамоамиз 10 йил ўтиб яна ОФК Кубоги финалига чиқди. Биз ҳозир энг зўр жамоамиз. Бугун стадионга келган мухлислар драматик баҳснинг гувоҳи бўлишди. Жамоага ёрдам берганимдан жуда ҳам хурсандман. Финал баҳсида ҳам ғалаба қозонишимизга умид қиламан, - дейди Калудерович.
Фикрлар