
Англия - Германия баҳсида ҳисоб очилмади (видео)
Аввал хабар берганимиздек кеча дунёнинг бир қатор мамлакатлари ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишди.
Ҳусусан, шу куни Англия терма жамоаси ўз майдонида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Германия термасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган ўйинда дарвозаларга тўп киритилмади ва учрашув 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди.
Қуйида ушбу баҳснинг энг қизиқарли вазиятларини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар