Англия “Евро-2024” тугамасидан янги бош мураббий топиб қўйди

  • 22 июня, 2024, 21:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентиналик Маурисио Почеттино Англия терма жамоасини бошқариши кутилмоқда.

Tecno

The Sun нашрининг ёзишича, тажрибали мутахассис Европа чемпионатидан кейин Гарет Саутгейтдан терма жамоани қабул қилиб олиши мумкин.

Почеттино амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилган “Челси”дан 10 миллион фунт миқдорида бадал пули ундирди. Энди бу мураббий ўзига янги иш қидирмоқда ва Англияни тарк этмоқчи эмас.

Англия футбол уюшмасига Почеттинонинг ёш иқтидорларни кашф этиш ва уларни ўйната олиш қобилияти маъқул келмоқда.

52 ёшли Маурисио Англия Премьер-лигасида “Тоттенхэм” ва “Челси”да ишлаган. Орада ПСЖни ҳам бошқариб келди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию