"Англия футболини соғиняпман"
«Ювентус» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Англия премьер-лигасини соғинаётганини айтиб ўтди. Хабарингиз бор, италиялик мутахассис ўтган мавсумда Лондоннинг «Челси» клубини бошқарганди.
- Ёшлар Англияда нисбатан кўпроқ имкониятларга эга бўлишини ҳис қиляпман ва бу фақат футболдагина эмас. Мен ҳеч қачон у ерда яшамаган бўлардим. Англияда истиқомат қилаётган италиялик айрим инсонларнинг буни қандай уддалаётганини тушунмайман.
Аммо футболга келсак, бу ерда вазият бошқача. Англия премьер-лигасини соғиняпман. Бу турнир ноодатий техник даража ва ақлбовар қилмас муҳитга эга», - деди Сарри «Football Italia» нашрига берган баёнотида.
Фикрлар