Англия грандлари Бундеслига юлдузи учун курашмоқда. У Санчо ва Хаверцдан ҳам зўр!
“Байер”нинг қанот футболчиси Леон Бэйли ёзда Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга тайёрланмоқда. Унга АПЛнинг гранд жамоалари жиддий қизиқиш билдирган.
Айниқса, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” 22 ёшли футболчини олиш учун каттагина маблағдан ҳам воз кечишга рози.
Бэйлининг ўзи ҳам кучини кучли жамоада синаб, совринларни қўлга киритишни хоҳламоқда. “Байер” ҳали уч йиллик шартномаси бор футболчини 70 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар