Асосий мазмунга ўтиш

Англия грандлари кўпчилик танимайдиган футболчини талашяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Янги истеъдод

Англиянинг “Челси” ва “Арсенал” каби бадавлат клублари “Фейеноорд”нинг марказий ярим ҳимоячиси Гиваи Зехиэлга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Лондон клублари ҳали номи унчалик таниш бўлмаган 22 ёшли футболчини январь ойида очиладиган трансфер ойнаси арафасида олиш учун диққат билан кузатмоқда.

Ўтган ёзда “Лилль” мутасаддилари нидерландиялик футболчи учун 17 миллион евро таклиф қилган, аммо “Фейеноорд” бу чорловни рад этган.

Таъкидланишича, клуб ярим ҳимоячини 30 миллион еврога сотиши мумкин.

Жорий мавсумда Зехиэл барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда иштирок этиб, бешта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ