Англия клуби "Реал" қадрламаган ҳужумчи учун салкам 60 миллион евро тикди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг «Фулхэм» клуби раҳбарияти  «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияни қўлга киритиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Marca нашри маълумотича, лондонлик клуб трансфер учун 60 миллион евро миқдорига яқин, бироз камроқ таклиф берган. Мадрид жамоаси эса ўз футболчисини 60 миллион евродан кам суммага қўйиб юбориш ниятида эмас. 

Хабарларга кўра, «Фулхэм» Гарсияни клубнинг бош лойиҳаси марказига қўйишни, жамоани айнан унинг атрофида шакллантиришни режалаштирган.

Гонсало Гарсия «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 39 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!