Англия клуби “Реал” юлдузи учун катта сумма таклиф қилди
Мадриднинг “Реал” клубида ўйнаб келаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Браим Диас фаолиятини яна Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга бўлмоқда.
Fichajes нашри журналистларининг маълум қилишича, Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби маҳоратли ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган.
Лондонликлар бу режасини амалга ошириш учун “Қироллик клуби”га 60 миллион евро миқдорида бадал пули кўрсатилган расмий таклиф йўллагани айтилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Диас ҳозирда Африка Миллатлар кубогида Марокаш терма жамоасининг энг ёрқин футболчиларидан бири ҳисобланади. У мусобақада 5 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қиляпти.
Жорий мавсумда 26 ёшли Диас “Реал” сафида 18 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.



Фикрлар