Англия клуби “Сити” юлдузини қайтариб беради
Ўтган ёз Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси Жек Грилишни жамоадан кетишига имконият яратиб берган эди.
Англиялик ярим ҳимоячи бир йиллик ижара асосида “Эвертон”га кўчиб ўтди. Мерсисайдликларда 30 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқ мавжуд.
Бироқ “Эвертон” раҳбарияти Грилишни тўлиқ трансфер қилишга иккиланмоқда. Плеймейкернинг шартномасида кўрсатилган 50 миллион фунт-стерлинг (57 миллион евро) миқдордаги бадал суммаси мерсисайдликларга оғирлик қиляпти.
Football Insider нашрининг хабар беришича, Жек Грилишнинг ўзи “Манчестер Сити”га қайтмоқчи эмас. У “Эвертон”да қолиш ва Дэвид Мойес қўл остида ўйнашни давом эттиришни истайди.
Грилиш жорий мавсум Премьер-лигада 19 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Transfermarkt сайтида футболчининг қиймати 25 миллион евро экани кўрсатилган.



Фикрлар