
Англия клуби тўрт футболчидан қутилди
Англия премьер-лигаси иштирокчиси “Вест Хэм Юнайтед” жорий мавсум якунланиши билан тўрт нафар футболчи клубини такр этишини расман эълон қилди.
Маълумотларга қараганда, 35 ёшли ҳимоячи Аарон Крессуэлл, 40 ёшли голкипер Лукаш Фабиански, 32 ёшли ҳимоячи Владимир Цоуфал ҳамда 32 ёшли ҳужумчи Дэнни Ингс клуб билан шартномаси якунланиши муносабати билан эркин агентга айланади.
- “Вест Хэм Юнайтед”дагиларнинг ҳар бири Аарон, Лукаш, Владимир ва Дэннини клубга қилган хизматлари учун самимий миннатдорлик билдиришни истайди.
Улар мавсум якунланганидан кейин клубимизни тарк этади. Бироқ уларнинг клубимиз муваффақиятига қўшган ҳиссаси доим самимий ёдга олинади, - дейилади клубнинг расмий баёнотида.
Фикрлар