Англия Кубоги. "Лидс" Уэльс клубини енга олмади

Англия Кубоги 3-раундидан ўрин олган "Кардифф" - "Лидс"  баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 24-дақиқада Филожин беллашувда ҳисобни очди. 31-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Ожо фарқни иккитага етказиб қўйди. 65-дақиқада Родриго ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 90+3-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Перкинс жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Шу тариқа, мухлислар жавоб учрашуви гувоҳи бўлади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!