Англия Лига Кубоги. "Тоттенхэм" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди

Англия лига кубогининг 1/4 босқичидан ўрин олган “Сток Сити” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари баҳси якунланди. Мазкур ўйинда "шпорлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 22-дақиқасида Гарет Бэйл бош билан зарба йўллаб ҳисобни очди. Танаффусга жамоалар 0:1 ҳисобида йўл олди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаолроқ бошлади ва 53-дақиқада Томпсон ҳисобни тенглаштирди. Гол ўтказиб юборган Моуриньо шогирдлари тинимсиз ҳужумлар уюштирди. 70-дақиқада ҳимоячи Дэвиснинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

Кейнинг 81-дақиқада урган голи ўйинга якуний нуқта бўлди ва "Тоттенхэм" ярим финалга йўл олди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Сизлар билан бирга Жалолиддин Қобилжонов бўлди. Ҳайр соғ ва саломат бўлинг!

  • 90+3'

    Лопеснинг зарбасини Льорис қийинчиликсиз ушалб олди

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    "Тоттенхэм" майда паслар билан ўйинни чўзмоқда

  • 84'

    Ламела рақиб футболчисини йиқитди

  • 81'

    ГОООООООЛ! Харри Кейн ҳисобни ишончли кўришинга келтириб қўйди. Ҳимоячининг хатосидан сўнг Сиссоко тўпни Кейнга узатди. У кучли зарба билан тўпни дарвозага "миҳлаб" қўйди

  • 76'

    Голдан руҳланган Моур шогирдлари яна олдинга боришмоқда

  • 70'

    ГООООООООЛ! Бен Дэвис "шпорлар"ни олдинга олиб чиқди. Бен узоқ масофадан ерлатиб кучли зарба йўллади, дарвозабон қанча отилмасин тўпга етиб бора олмади

  • 68'

    Кейн рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, арба бермоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар ишончли ўйнади

  • 65'

    "Тоттенхэм" сафида иккита ўзгариш: Алли ўрнига Ло Чельсо, Моура ўрнига эса Сиссоко туширилди

  • 59'

    "Тоттенхэм"да қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Сон воқеалар ривожидан илгарилаб кетганди

  • 53'

    ГООООООООЛ! "Сток Сити" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Жордан Томсон. Флетчернинг ажойиб узатмасини 34-рақамли футболчи дарвозага жойлаб қўйди. Дастлабки аниқ зарба ва гол!

  • 52'

    Ниҳоят, иккинчи бўлимда "Сток" ҳам ҳужумга ўтишни бошлади

  • 50'

    Деле Аллига нисбатан қоида бузилди

  • 47'

    Лукас Моура жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    "Тоттенхэм" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлайди. Бэйл ўринга Сон туширилди

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 42'

    СЕЕЕЕЙЙЙВ! Дарвозабон яна Аллининг кучли зарбасини қайтаришга эришди. "Сток" ҳозирча фақат ҳимояланмоқда

  • 36'

    "Сток" дарвозабони жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Аллининг яқин масофадан йўллаган зарбасини посбон оёқлари билан қайтарди

  • 32'

    "Сток Сити" сафида мажбурий ўзгариш бўлади. Фокс ўйинни давом эттира олмади унинг ўрнига Флетчер туширилди

  • 30'

    "Сток Сити" ҳимоячиси Коллинс огоҳлантирилди

  • 27'

    ВУУУҲ! Гаретнинг бурчак зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чариб юборди.

  • 22'

    ГОООООООЛ! Гарет Бэйл учрашувда ҳисобни очди. Винкснинг узатмасини уэлслик футболчи сакрамай бош билан дарвозага жойлаб қўйди

  • 17'

    Лукас Моуранинг Бэйлга узатмаси кучлироқ  чиқди ва  дарвозабон биринчи бўлиб тўпни эгаллаб олди

  • 12'

    ВУУУҲ! Хойбергнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

  • 9'

    Кутилганидек "шпорлар" ўйинда тўлиқ устунлик қилмоқда, бироқ ҳозирча гол етишмаяпти

  • 5'

    Бэйлга нисбатан қоида бузилди. Жаримадан йўллаган зарбани яна ҳимоячилар қайтарди

  • 2'

    Моуранинг бурчакдан узатган тўпини "Сток" ҳимоячилари қайтариб юборди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари бироздан сўнг  Англия Лига Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сток Сити" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!