Англия суперклубларига бормай тўғри қилдим!

Ёзги трансферлар вақтида Англия Премьер-лигасининг бир неча суперклубларит истеъдодли ҳужумчи Бенжамин Шешкога даъвогарлик қилганди.

21 ёшли фуболчи кутилмаганда “Лепциг” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача узайтирди.

- Мен ҳаммасини пухта ўйлаб чиқдим. Тўғри қарорга келдим, деб ҳисоблайман. Чунки кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш, кўпроқ нарса ўрганиш ва шошилмасликни истайман.

“Лейпциг” кейинги қадамим учун менга ҳамма нарса тақдим эта оладиган ажойиб клуб. Бу жамоада ҳаммаси янада ўсиш, ривожланиш ва юқори мақсадларга эришишга қаратилган, - деди Бенжамин Шешко.

Словениялик тўпурарни “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Челси” каби гранд клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган эди.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!