Англия терма жамоаси бундай ишга учинчи марта қўл урди
Хабар берганимиздек, Томас Тухель Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши расман эълон қилинди. Немис мутахассиси ушбу лавозимда 2025 йилнинг январидан иш бошлайди бошидан.
ESPN журналистлари Тухель Англия терма жамоаси тарихида инглиз бўлмаган учинчи мураббийга айланганига эътибор қаратди. Бунгача "уч шерлар"ни фақатгина иккита хорижлик мураббий - Свен-Йоран Эрикссон (Швеция) ва Фабио Капелло (Италия) бошқарган.
Ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳам Ли Карсли Англия терма жамоаси билан ишлайди. Айнан у Миллатлар лигаси жорий мавсумининг асосий қисмини жамоа билан якунлайди.
Фикрлар