Англия терма жамоаси юлдузи фаолиятини МЮда давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Челси" ярим ҳимоячиси Палмер фаолиятини "Манчестер Юнайтед" сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Ден Кинг маълум қилди. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, инглиз футболчисининг ўзи МЮдан таклиф тушса кўриб чиқишга тайёрлигини айтган. Хавбек болалигидан бери "қизил иблислар"га мухлислик қилади. Шунингдек, Палмерга Лондондаги ҳаёт унчалик ёқмаяпти. У Манчестердаги дўстларини соғинмоқда. Маълум бўлишича, МЮ 23 ёшли футболчи учун "аристократлар"га Мануэл Угартени билан бирга 20 миллион фунт қўшиб беришга тайёр. 

Англиялик футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 120 миллион еврони ташкил этади. Унинг Лондон клуби амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Коул 2023 йилда "Манчестер Сити"дан "Челси" таркибига келиб қўшилган эди. У шу давр мобайнида "кўклар" сафида 110 та учрашувда майдонга тушиб, 48 та гол ва 29 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!