Англия терма жамоаси юлдузига тўртта гранд клуб даъвогар

  • 06.02.2026 19:17
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Англия терма жамоаси ва "Астон Вилла" клуби футболчиси Морган Роджерс бошқа инглиз клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерснинг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, "шерлар" ўз юлдузи учун 115 миллион евро талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Роджерс учун "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. 23 ёшли хавбекнинг "Астон Вилла" билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзида якунига етади. "Трансфермаркт" портали футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Роджерс жорий мавсумда умумий 34та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол ва 7та голли узатмани ҳисобига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!