Англия термаси 30 йилда илк марта кетма-кет учта ўйинда енгилди

Англия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси 1-турида Испания футболчилари билан баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Англия кетма-кет учта расмий ўйинда мағлубиятга учради. Бундан аввал Гарет Саутгейт шогирдлари ЖЧ–2018 доирасида Хорватия (1:2) ва Бельгияга (0:2) имкониятни бой берганди.

Сўнгги бор Англия кетма-кет уч мағлубиятни 30 йил аввал – Евро–1988 да қайд этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!