Англия учрашув олдидан еттинчи футболчисидан айрилди

2024 йилги Европа чемпионати саралаш турнирининг ўнинчи тури олдидан Англия терма жамоаси яна бир йўқотишга учради.

“Вест Хэм”дан терма жамоага таклиф қилинган Жаррод Боуэн Шимолий Македония билан бўладиган ўйинни интизорлик билан кутаётганэди. Бироқ ҳужумкор футболчи машғулотда шикастланди.

Терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт бу футболчи хизматидан фойдаланмаслигини таъкидлади.

- Афсуски, Жаррод Боуэн машғулот пайтида шикастланди. Энди уни майдонга туширишдан олдин ҳолатини ўрганиб чиқиш керак.

Мен жароҳат жиддий эмас, деб ўйлайман. Лекин жароат даражасини ўрганиш учун вақт йўқ. Биз бу ҳолатда таваккал қила олмаймиз, - деди Гарет Саутгейт.  

Бунга Англия терма жамоасининг олти нафар ўйинчиси – Киран Триппьер, Льюис Данк, Леви Колуилл, Жуд  Беллингем, Жеймс Мэддисон ва Каллум Уилсон тули даражадаги жароҳатлар туфайли сафдан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!