Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес гарчи захира футболчисига айланиб қолганига қарамай, Европа грандларининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли колумбиялик футболчига Англия ва Италия клубларидан таклифлар бор. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Хамесга "Ювентус", "Наполи", "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" қизиқмоқда. Унинг трансфери эса 32 млн еврога баҳоланмоқда.

Хамес Родригес жорий мавсум “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!