Англияда энг зўр ўйинчилар қанча маош оляпти?

Статистик маълумотларга ихтисослашган Spotrac нашри Англия Премьер-лигаси ўйинчиларининг йиллик маошини ҳисоблаб чиқди. 

Унга кўра, энг катта маблағ “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйнега тўланаётган экан. Бельгиялик футболчи ҳар йили 24,79 миллион евродан маош оляпти. 34 ёшли футболчининг “шаҳарликлар” билан келишуви ёзда якунланади.

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд бу борада иккинчи поғонада қайд этилган. Норвегиялик ҳужумчининг бир йиллик хизмат ҳақи 23,24 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Кейинги ўринларни ёши ўтиб бораётган юлдузлар – “Ливерпуль” ҳужумкор футболчиси Муҳаммад Салоҳ ҳамда “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро эгаллаб турибди. Ҳар икки ўйинчи бир мавсум учун бир хил – 21,69 миллион евродан маош оляпти. 

Энг катта маош олаётган ўйинчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
1. Де Брюйне («Манчестер Сити”) — € 24,79 млн;
2. Холанд (“Манчестер Сити”) — € 23,24 млн;
3-4. Каземиро (“Манчестер Юнайтед”) — € 21,69 млн;
3-4.Салоҳ (“Ливерпуль”) — € 21,69 млн;
5. Стерлинг (“Челси”/ “Арсенал”) = € 20,14 млн;
6-8. Бернарду Силва (“Манчестер Сити”) — € 18,59 млн;
6-8. Джек Грилиш (“Манчестер Сити”) — € 18,59 млн;
6-8. Рэшфорд (“Манчестер Юнайтед”) — € 18,59 млн;
9. Хаверц (“Арсенал”) — € 17,35 млн;
10. Габриэл Жезус (“Арсенал”) — € 16,42 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!