Англияда Эрлинг Холанд ва Муҳаммад Салоҳдан зўр ўйинчи чиқиб қолди

  • 15 Aug 11:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Нуфузли нашр – ESPN экспертлари Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми олдидан ушбу чемпионатнинг энг зўр футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

Tecno

Рейтингни шакллантиришда ўйинчининг индивидуал сифатлари, жамоа муваффақиятларига ҳиссаси ва трансфер нархи каби критериялар инобатга олинди.

Бу борада биринчи ўрин “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесга насиб қилди. У жамоадоши Эрлинг Холандни ортда қолдирди.

“Ливерпуль”нинг энг зўр тўпурари бўлиб келаётган Муҳаммад Салоҳ “шаҳарликлардан орқада қолиб кетди.

Англия Премьер-лигасининг энг зўр ўн футболчиси рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

Родри Эрнандес (“Манчестер Сити”);

Эрлинг Холанн (“Манчестер Сити”);

Мартин Эдегор (“Арсенал”);

Фил Фоден (“Манчестер Сити”);

Муҳаммад Салоҳ  (“Ливерпуль”);

Букайо Сака (“Арсенал”);

Трент Александер-Арнольд (“Ливерпуль”);

Кевин де Брёйне (“Манчестер Сити”);

Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”);

Вильям Салиба (“Арсенал”).

Comments

You must be logged in to commet!