Англияда ниҳоят мухлислар стадионларга қайтиши мумкин
Англияда карантин қоидалари аста-секин юмшатилиши сабабли, 2 декабрдан бошлаб стадионларга томошабинлар киритилиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар қилмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, зарарланиш қайд этилмаётган яшил ҳудудларда очиқ ҳавода жойлашган спорт иншоотларига 4 мингдан кўп бўлмаган ишқибоз киришига рухсат берилади. Сариқ ҳудудларда 2 минггача бўлган томошабин ўйинларни бевосита стадиондан туриб томоша қилиши мумкин. Қизил ҳудудларда эса, учрашувлар томошабинларсиз ўтишда давом этади. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон тез орада ушбу қоидаларни расман маълум қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Англияда сўнгги бор март ойида томошабинлар футбол ўйинига киритилган эди. Кейин коронавирус туфайли ўйинларга ишқибозларнинг ташрифи чекланди.
Фикрлар