Англияда ўтган мавсумнинг энг зўр футболчисини аниқлашди (фото)

Буюк Британия профессионал футбол ассоциацияси  (PFA) ўтган мавсум якунларига кўра, “Манчестер Сити” ўйинчиси Фил Фоденни Англия Премьер-лигасининг энг яхши ўйинчиси, деб топди.

24 ёшли футболчи “Манчестер Сити”нинг кетма-кет тўртинчи маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.

Фоден мавсумда Премьер-лиганинг ўзида 35 та учрашувда иштирок этиб, 19 та гол ва саккизта ассист қайд этди.

Умуман олганда эса, Фил барча турнирларда 53 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 27 та гол ва 12 та ассист расмийлаштирди.

Фоденнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Transfermarkt портали ўйинчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!