Англияда яна бир клуб бош мураббийни ҳайдамоқчи
Англия Премьер-лигасида ишлари юришмаётган “Кристал Пэлас” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Оливер Гласнерни яқин бир ой ичида ишдан бўшатиши мумкин.
Журналист Алан Никсон маълумотига кўра, клуб раиси Стив Периш агар кейинги 3–4 ўйинда ижобий натижалар қўлга киритилмаса, мураббийни истеъфога чиқаради.
Ҳозирча Гласнернинг ишдан бўшатилмаганига асосий сабаби – унга муносиб ўринбосарнинг йўқлигида.
Манбага кўра, клуб мутасаддилари жамоа бошқарувига иккита номзодни мўлжаллаб қўйган. Улар “Борнмут”дан Андони Ираола ва “Фулхэм”дан Марк Силвани таклиф қилмоқчи. Бироқ ҳар икки мураббий жамоасини мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ташлаб кетмайди ва бу масала ёзда муҳокама қилинади.
Австриялик 51 ёшли мутахассис “Кристал Пэлас”ни 2024 йили қабул қилиб олган эди. Ўтган мавсумда жамоа унинг қўл остида Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
Фикрлар