Англиядаги асосий совринга эга чиқмаган ақлбовар қилмас ўйинчилар ҳақида эшитганмисиз?
«ESPN» журналисти Марк Огден Англия чемпионатини ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам юта олмаган АПЛ юлдузлари терма жамоасини тузиб чиқди:
Дарвозабон: Брэд Фридель («Тоттенхэм», «Ливерпуль», «Блэкберн», «Астон Вилла»);
Ҳимоячилар: Роб Жонс («Ливерпуль»), Жейми Каррагер («Ливерпуль»), Марсель Десайи («Челси»), Стюарт Пирс («Манчестер Сити»);
Ярим ҳимоячилар: Гарет Бэйл («Тоттенхэм»), Хаби Алонсо («Ливерпуль»), Стивен Жеррард («Ливерпуль»);
Ҳужумчилар: Жанфранко Зола (Челси), Ҳарри Кейн («Тоттенхэм»), Луис Суарес («Ливерпуль»).
Мазкур рамзий терма жамоадан жой олган футболчилар орасида биргина Ҳарри Кейн ҳамон АПЛда тўп сурмоқда ва унда омадсизлар термасини тарк этиш учун имконият мавжуд.
Фикрлар