Англиядаги дарвозабонга умуман гол уриб бўлмаяпти

2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Англия терма жамоаси Сан-Маринони 5:0, Албанияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳар икки ўйинда инглизлар дарвозасини Ник Поуп қўриқлади.

Истеъдодли дарвозабон терма жамоа сафида ажойиб рекорд қайд этди. Ник Поуп Англия терма жамоасининг бирорта гол ўтказмаган дебютант дарвозабони бўлди. У кетма-кет олтита учрашувдан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда.

"Бёрнли" клуби дарвозабони ҳисобланган Поуп ўз мамлакати бош жамоаси учун илк учрашувини уч йил аввал Коста-Рикага қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида ўтказганди. Кейин Косово, Уэльс ва Ирландия билан бўлган баҳсларда ҳам дарвозасини мустаҳкам қўриқлаган.

Англиянинг бирорта дарвозабони бунақа кўрсаткични қайд эта олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!