Англиядаги энг бақувват футболчи “бўрилар ини”га сиғмай қолди

  • 8 март, 2021, 17:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Вулверхэмптон” премьер-лига футболчилари орасида жисмоний кўрсатуичлари билан ажралиб турадиган испаниялик ярим ҳимоячи Адама Траорени сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Ўтган мавсумда бу футболчи муваффақиятли ўйинлари билан гранд клублари эътиборини қозонган эди. Бироқ, “бўрилар” ўшанда уни сотишдан бош тортган.

Ёзги трансферлар вақтида кучли жамоаларга ўтолмаган футболчининг иштиёқи сўнди. Ҳозир унинг аввалги ўйинидан асар ҳам қолмаган. Жорий мавсумда 26 та баҳсда майдонга тушган Траоре бирорта натижа кўрсатолмади. Шу боис, “Вулверхэмптон” испан ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи.

Бироқ, “бўрилар” энди Траоренинг трансферини аввалгидек 70 миллион фунтга баҳолай олмайди. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клублар 30 миллион фунт билан бақувват футболчига эга бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!