Англиянинг энг иқтидорли футболчисига пичоқ билан таҳдид қилишди

“Тоттенхэм”нинг энг ишончли футболиларидан бири Деле Аллининг уйига босқинчилар кирди. Футболчи уйда ёлғиз эмасди.

Daily Mail тарқатган хабарга кўра, жиноятчилар футболчига пичоқ билан таҳдид қилишган ва юзига зарба беришган. Шунга қарамай, футболчи тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмаган. Босқинчилар эса футболчининг уйидан қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)