Англиянинг энг зўр ҳужумкор футболчилари (“Топ-5”)
Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг зўр тўпурар – Алан Ширер ушбу мусобақанинг энг зўр беш нафар ҳужумкор футболчиси номини айтди.
Ширер тузган рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
1. Райан Гиггз (Уэльс).
2. Дэвид Бекхэм (Англия).
3. Эден Азар (Бельгия).
4. Муҳаммад Салоҳ (Миср).
5. Криштиану Роналду (Португалия).
Райан Гиггз – “Манчестер Юнайтед” сафида 13 карра Англия чемпиони ва икки маротаба Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Ушбу жамоа сафида барча турнирларда 961 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 167 маротаба ишғол қилган.
Рейтингдан ўрин олган чарм тўп усталаридан фақатгина Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасидаги иштирокини давом эттирмоқда. Криштиану Роналду Европани тарк этиб, Саудия Арабистонида тўп тепяпти.
Қолган ўйинчилар профессионал фаолиятини якунлаб бўлган.
Фикрлар