Англиянинг илк голини урган Беллингемдан ажойиб натижа!
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Эрон билан ўйинда жамоасининг биринчи голини киритди. Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатида гол урган Майкл Оуэндан кейин энг ёш футболчига айланди.
19 ёшли иқтидор соҳиби терма сафида 18-ўйинини ўтказди. Бугунги гол эса Жуд учун дастлабкиси эди.
Беллингем 19 ёш 145 кунлигида Англия билан мундиалда гол уришга муваффақ бўлди. Фақат Майкл Оуэн ундан ёшроқ пайтида шундай натижа қайд этган. Оуэн ўшанда 18 ёш 190 кунлик бўлган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Англия биринчи бўлимдан сўнг Эронни йирик 3:0 ҳисобида таслим этяпти.
Фикрлар