Англиянинг топ-клуби “Барса” юлдузини сотиб олади

“Барселона”нинг қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши ва Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Журналист Экрем Конур хабар беришича, каталонияликлар Бальде бўйича таклифларни кўриб чиқишга очиқ.

Клуб спорт директори Деку ҳимоячининг сифатларига тўлиқ ишонч билдирмаяпти ва уни сотиб юбормоқчи.

Бальдега ҳозирнинг ўзида харидорлар бор. Хусусан, “Ливерпуль” маҳоратли ҳимоячини трансфер қилишга тайёр, чунки  Эндрю Робертсоннинг кетиши сабаби жамоага янги қанот футболчиси керак.

Шунингдек, ҳимоячига “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча мерсисайдликлар афзал позицияда турибди.

Ушбу мавсумда 22 ёшли Бальде барча турнирларда 34 та ўйинда иштирок этди ва учта голли узатма амалга оширди. Transfermarkt экспертлари футболчининг қийматини 60 миллион евро, деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!