Асосий мазмунга ўтиш

Англиянинг уч бадавлат клуби "Бавария" юлдузига харидор

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Вақтида сотиб олиш керак

Мюнхеннинг «Бавария» жамоасида тўп суриб келаётган ёш немис ярим ҳимоячиси Леннарт Карлга «туманли Альбион»нинг бир вақтнинг ўзида уч гранди қизиқиш билдирмоқда.

TeamTalk нашри хабарига кўра, 18 ёшли футболчини ўз сафида кўришни «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва Лондоннинг «Арсенал» клуби истамоқда. Жорий мавсумда Карл «Бавария» таркибида камроқ майдонга тушаётгани қайд этилмоқда, шу боис ярим ҳимоячи учун жамоа алмаштириш масаласи долзарб бўлиши мумкин. 

Шу билан бирга, ёш футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган. Муттахассислар Леннарт Карлнинг эҳтимолий трансфер қийматини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Леннарт Карл Германия чемпионати доирасида «Бавария» сафида беш ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол уришга муваффақ бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ