Англиянинг учта гранди Усмонни чақиряпти

ПСЖ ҳужумкор футболчиси Усмон Дембелени фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш учун бир неча вариантларга эга.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, Англиянинг учта қудратли клуби –  “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Арсенал” 27 ёшли футболчига иш беришга тайёр.

Дембеленинг Франция чемпиони билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган. Бу футболчи айни пайтда 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дембеле “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоа асосий таркибида бир мавсум тўп тепганидан кейин 2016 йили 35 миллион евро эвазига “Боруссия Дортмунд”га кўчиб ўтган.

Бундеслига клуби уни бир мавсум ўйнатиб, “Барселона”га 135 миллион еврога трансфер қилди. Парижликлар эса, Дембелени ўтган йили ёзда 50 миллион евро тўлаб, ўз таркибига қўшиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!