Англиянинг ягона чап қанот ҳимоячиси Шоу қачон майдонга тушади?
Люк Шоу Англиянинг Евродаги ягона чап қанот ҳимоячиси, аммо мушак жароҳати туфайли у майдонга туша олмаётганди. "Манчестер Юнайтед" фулбеки ўрнига Киран Триппьер инглизларнинг гуруҳдаги дастлабки икки ўйинини чап қанот ҳимоясида бошлади.
"Daily Telegraph" хабар беришича, Гарет Саутгейт гуруҳ босқичидаги сўнгги тур Словенияга қарши баҳсда Шоуни ўйинга туширмоқчи эди, лекин бу режа амалга ошмайдиганга ўхшамоқда. 28 ёшли футболчи умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмаган. Мураббийлар штаби бу борада таваккал қилмоқчи эмас. Сабаби, ҳимоячи тўлиқ соғайиб қетмаса, яна жароҳат олиши мумкин.
Шоу плей-оффдан жамоа иштирокидаги учрашувларда майдонга тушиши кутилмоқда. Англия учинчи тур олдидан "C" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар