Анна Калинская асосий тўрга чиқа олмади
Zohir2018
У "Ролан Гаррос"даги иштирокини якунлади
Россиялик теннисчи Анна Калинская Парижда ўтаётган Франция очиқ чемпионатининг саралаш босқичида муваффақиятсизликка учради.
Анна биринчи даврада америкалик Варвара Лепченкога қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган ўйинда Калинская 6:7, 4:6 ҳисобида енгилди.
Шу тариқа "Roland Garros"нинг асосий даврага чиқиш учун курашни давом эттиришга муяссар бўлган Лепченко, иккинчи даврада швейцариялик Ромин Опрандига қарши кортга чиқади.

Изоҳлар (0)