Анри “Барса”га Хави ўрнига бошқа мураббийни тавсия қилди
Франциялик собиқ футболчи Тьерри Анри ўз вақтида “Барселона” раҳбариятига айни пайтда “Манчестер Юнайтед”ни бошқараётган Эрик тен Хагни бош мураббий этиб тайинлашни тавсия қилганини айтди.
Мен Эрик тен Хаг маҳоратининг катта мухлисиман. Менга бу мураббий жуда ёқади. “Барселона” Рональд Куманни истеъфога чиқаганида, мен уларга Эрик тен Хагни бош мураббийликка олиб келишни маслаҳат бергандим, - деди Тьерри Анри.
Ўшанда Каталония клуби раҳбарияти жамоани “Барселона”дан етишиб чиққан Хави Эрнандесга топширган. Испаниялик мутахассис қисқа фурсатда “Барса”ни совринлар учун курашадиган жамоага айлантирди.
Эрик тен Хаг эса “Аякс”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиб, айни пайтда манчестерликларни қудратли жамоага айлантирмоқда.
Фикрлар