Анри "Барселона" бош мураббийи бўлиши мумкин
АҚШнинг "Монреаль Импэкт" клуби бош мураббийи Тьерри Анри яна "Барселона"га қайтиши мумкин. Фақат бу сафар бош мураббий сифатида.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра франциялик мутахассис каталонияликлар спорт директори Эрик Абидал билан муносабатлари жуда яқин. Бундан ташқари у Лионель Месси, Сержи Бускетс ва Жерар Пике каби жамоанинг етакчи футболчилари билан ҳам доимий алоқада.
"Барселона" раҳбарияти Анрининг АҚШ клубидаги фаолиятини жиддий кузатиб бормоқда. Агар улар Вальверде билан шартномани узайтиришни исташмаса, жамоа бошқарувига айнан Анрини таклиф қилишади.
Маълумот учун, Тьерри Анри 2007-2010 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва 80 та ўйинда майдонга тушиб 35 та гол уришга эришган.
Фикрлар