Анри Франция ёшлар терма жамоасини бошқариши мумкин
Собиқ футболчи Тьерри Анри Франция ёшлар терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин. "Ouest France" нашри хабарига кўра, 45 ёшли Анри бу лавозим учун фаворит ҳисобланади. Сильвен Риполь кетганидан кейин бу жой бўш қолди. Сильвеннинг раҳбарлигида Франция ёшлар терма жамоаси июнь ва июль ойларида бўлиб ўтган Европа чемпионатида омадсиз иштирок этди.
Аввалроқ Тьерри Анри Бельгия терма жамоасида Роберто Мартинес мураббийлар штабида фаолият юритган. Франциялик футболчи “Монако” ва “Монреал”ни ҳам бошқарган. Энди Анрининг мураббийлик иш жойи йўқ.
Фикрлар