Анри Германияга қарши ўйиндан олдин Мбаппе ҳақида гапирди

Ҳозирда Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Тьерри Анри “Евро-2020” гуруҳ босқичидан ўрин олган Франция ва Германия терма жамоалари учрашуви олдидан ҳамюрти Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мбаппе дурангни ғалабага, мағлубиятни дурангга айлантириши мумкин. Баъзида деярли ютқазиб қўйилган учрашувдан ғалаба ҳосил қилиши мумкин. У - ҳақиқий истеъдод эгаси.

Унинг нафақат нимага қодирлиги, балки тўпни бошқариш қобилияти ҳам муҳимдир. Килиан доим ўйнаётганда ўйлайди ва мен унинг бу хусусиятини яхши кўраман. Агар у яна бироз ҳаракат қилса, хоҳлаган нарсасига эришиши мумкин. Умид қиламанки, у жароҳат олмайди ва биз унинг ўйинидан завқ оламиз. Бу ажойиб футболчи", - деди Анри.

Франция ва Германия терма жамоалари тўқнашуви бугун соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!