Анри МЛС клубини бошқаришга яқин турибди

Айни дамда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган яқин ўтмишнинг энг машҳур футболчиларидан бири Тьерри Анри ўз омадини океан ортида синаб кўриши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 41 ёшли франциялик мутахассисга АҚШнинг "Нью-Йорк Ред Буллз" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар бу масала юзасидан аллақачон учрашишган.

Эслатиб ўтамиз, Анри учун "Нью-Йорк Ред Буллз" клуби бегона эмас. Боиси, у 2010-2014 йиллар давомида ушбу жамоа сафида тўп сурган. Унинг сўнгги иш жойи эса “Монако” клуби бўлган эди.

Минбар

Барча блоглар