Анри:
Ads

"Монако" клуби бош мураббийи Тьерри Анри кеча Франция чемпионатининг “Кан”га (1:0) қарши баҳсида қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бу ғалаба бизга ва мухлисларимизга ёрдам беради, мен бундан бахтлиман. Бу ғалаба бизга жуда ҳам зарур эди. Фалькао ўз голи билан барча жавобгарликни ўз бўйнига оладиган жамоа сардори эканлигини исботлади. Бу ғалаба бизни бироз тинчлантиради. Лекин олдинда бизни кўплаб синовлар кутаётганини тушуниб турибмиз”, - дейди Анри.

Маълумот учун, “Монако” чемпионатнинг ўтган 14та туридан сўнг 10 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Минбар

Барча блоглар