Анри яна Бельгияга қайтиши мумкин

  • 29 Apr 22:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциялик машҳур мутахассис Тьерри Анри фаолиятини Бельгиянинг "Андерлехт" клубида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Het Laatste Nieuws нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 41 ёшли мутахассис “Андерлехт”ни янги мавсумдан бошлаб бошқаришга тайёр. Бироқ, бельгияликлар бош мураббий лавозимига бирор бир мутахассис номзодини жиддий кўриб чиқишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Анрининг сўнгги иш жойи “Монако” клуби бўлганди. У ушбу жамоани 3 ой бошқаргач истеъфога чиқарилди. У бундан аввал шунингдек Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, “Андерлехт” айни дамда Бельгия чемпионатида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!