Анталияда “Олмалиқ” таркибига сербиялик Игорь Йелич қўшилди
Ads

 

“Олмалиқ” жамоасининг Анталиядаги ўқув-йиғини режа асосида давом этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, кеча машғулотларда жамоа таркибида яна бир янги футболчи келиб қўшилди. Сербиялик Игорь Йелич марказий ярим ҳимояда тўп тепади. Ҳозирча кўрикдан ўтаётган хавбек 2016 йилда Босния ва Герцеговинанинг “Витез” жамоасида фаолият юритган.

Игорь Йелич

1989 йил 28 декабрда таваллуд топган.

Бўйи 193 см, вазни 75 кг

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Сўнгги 5 йилда ўйнаган жамоалари:

2012-2014 - "Зестафони" (Грузия)

2014 - "Безанижа" (Сербия)

2015 - "Донжи Срем" (Сербия)

2015-2016 - "БСК Борча" (Сербия)

2016 - "Травник" (Сербия)

2016 - "Витез" (Босния ва Герцеговина)

Айни дамда жамоа сафидаги легионерлар 3 нафарга етди. Йиғин давомида яна бир қатор футболчилар кўрикдан ўтиши кутиляпти.