
Антони "Бетис" сафида тобора ёрқин порламоқда
Антони "Бетис" сафида яна гол урди.
"Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган 24 ёшли вингер Конференциялар лигаси 1/8 финали жавоб баҳсида "Виктория"га (4:0) қарши беллашувнинг 58-дақиқасида гол урди. Шунингдек, 80-дақиқада Искога голли узатма берди.
Бу бразилияликнинг Испания клуби сафидаги ўнинчи ўйини эди. Ҳозирга қадар у 4 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар