Антонио Конте 2 та ўйинга дисквалификация қилинди

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 19-туридан ўрин олган "Удинезе"га (0:0) қарши ўйинда ҳакамга эътироз билдиргани учун жазоланди.

Учрашувнинг 91-дақиқасида 51 ёшли мутахассис ҳакам билан жанжаллашгани учун захира ўриндиғидан четлаштирилди. Шундан сўнг, Конте тинчланмади ва ҳакамлар ҳайъати билан трибуна остидаги хонада ҳам баҳслашишда давом этди.

Бундай хатти-ҳаракати учун федерация уни икки ўйинлик дисквалификация билан жазолади ва 20 минг евро миқдорида жарима тўлашга мажбур қилди.

“Интер” 19 турдан сўнг 41 очко жамғарган ҳолда А Серия мусобақа жадвалида ҳамшаҳари “Милан”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!